

ESPN нашрининг хабар беришича, маҳоратли ҳужумчининг янги клуби билан тузган шартномаси 2030 йилнинг охирига қадар мўлжалланган. Макариу ушбу давр мобайнида қарийб 8 миллион доллар ишлаб топади ва бу кўрсаткич бўйича у аёллар футболи тарихида мутлақ рекордчига айланди. Қайд этилишича, футболчининг трансфер суммаси 300 минг долларни ташкил этган.
Бунгача ким энг бой эди?
Маълумот ўрнида, шу вақтга қадар дунёнинг энг кўп маош олувчи аёл футболчиси машҳур баскетболчи Деннис Родманнинг қизи — Тринити Родман ҳисобланарди. АҚШ терма жамоасининг яна бир аъзоси "Вашингтон" клуби билан шартномасини узайтирганидан сўнг, бонусларни қўшиб ҳисоблаганда йилига 2 миллион доллар даромад олаётган эди. Эндиликда Макариу бу рекордни янгилади.



