"Арсенал" янги ҳужумчи топди

Sherzod Nurmatov
17 мар 2026
Бельгиянинг "Брюгге" жамоаси ҳужумчиси Николо Тресольди Лондоннинг "Арсенал" клуби қизиқиши доирасига тушди.

21 ёшли футболчи Бельгия чемпионатининг жорий мавсумида 29 ўйинда 12 та гол уриб, тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда. 

Британия ОАВ маълумотига кўра, “канонирлар” италиялик илдизларга эга немис ҳужумчининг ўйинини диққат билан кузатмоқда.

Маълумки, инглиз гранди ёзги трансфер ойнасида ҳужум чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда ва "Брюгге" юлдузи асосий номзодлардан бири сифатида қаралмоқда.

Transfermarkt баҳосига кўра, Николо Тресольдининг бозор қиймати 13 млн еврони ташкил қилади. У жорий мавсум барча мусобақаларда 47 ўйинда 16 та гол урган ва 5 та ассист қайд этган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Football London