

Шу ҳолатда "қаймоқранглилар" бош мураббийи Альваро Арбелоа оғир қарорлар қабул қилишга мажбур бўлмоқда.
Хаби Алонсо даврида янги ҳимоячи Альваро Каррерас дахлсиз ҳисобланарди. У учун "Бенфика"га 50 млн евро тўланган ва соғлиғи йўл қўйган пайтда у доим 90 дақиқа ўйнаган футболчилардан бири эди.

Бироқ AS нашри маълумотларига кўра, "Бенфика"га қарши мағлубиятдан кейин Каррерас бу мақомни йўқотди. Ушбу дам олиш кунлари "Райо Вальекано" билан баҳсда Арбелоа уни захирада қолдириб, чап қанот ҳимоясида Эдуардо Камавингага ишонч билдирди.
Эндиликда Каррерас майдонга чиққан ҳар бир дақиқада ўз салоҳиятини исботлашига тўғри келади. Шу билан бирга, Арбелоа тахминан 1 ойга сафдан чиққан Жуд Беллингемсиз ҳам жамоани бошқаришга мажбур.



