Арбелоа: "Реал" футболчиларининг менталитети менга жуда ёқди"

Khoja
23 мар 2026, 08:23
"Реал" бош мураббийи Альваро Арбелоа Ла Лига 29-турида "Атлетико" устидан қозонилган ғалаба (3:2) ҳақида фикр билдирди.

"Мен мамнунман, биз қилишимиз керак бўлган ишни қилдик – ўйинни ютиб олдик. Яна бир қадам – биз курашни давом эттирамиз.  

Жамоа яхши формада. Ўйин жуда қийин кечди, рақиб бизга жиддий муаммолар туғдирди. Биз жуда кучли характер кўрсатишимизга тўғри келди. Улар яна ҳисобни тенглаштирди ва биз яна босим ўтказишимиз керак бўлди – айнан шу нарса менга энг кўп ёқди, бу жамоанинг менталитети".


KhojaМуаллиф
Манба: Marca