Альваро Мората Италияга қайтади

Administrator
25 июн 2025, 20:37
Алваро Мората "Комо"га ўтишга розилик билдирди.

Клуб 32 ёшли ҳужумчига расман шартнома имзолаш таклифини йўллади, деб хабар қилмоқда Фабрицио Романо.

"Милан"дан ижара асосида "Галатасарой" учун ўйнаётган футболчи трансферга рози бўлди. У турк клубини тарк этишни режалаштирмоқда. Яқин кунларда миланликлар ва "Галатасарой" ўртасида ижара шартномасини бекор қилиш бўйича музокаралар ўтказилиши кутилмоқда.

"Комо" "россонерилар" билан музокаралар ўтказиш имкониятини кутмоқда.


AdministratorМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano