

Олдинроқ бельгиялик посбоннинг жароҳат сабабли бир ярим ойга сафдан чиққани айтилганди.
Тибо ЕЧЛда "Манчестер Сити"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлаб, танаффусда алмаштирилганди.
"Футболчи майдонга чиқар экан, хавф остида қолади. Одамлар эса буни тушунишмайди. Камдан кам футболчигина майдонга оғриқсиз тушади.
Тибо иккинчи бўлимда ҳам ўйнашни истаганди, бироқ уни хавф остига қўйишни истамадим. Андрей Лунин ўша куни яхши дарвозабон эканлигини яна бир бор намойиш қилди.
Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор", - деди Арбелоа.



