

"Менда ожизлик ҳисси йўқ. Биз Куртуа жиддий тарзда ўйинга аралашишига мажбур бўладиган вазиятлар ярата олмадик. Аммо қанча бор жарима майдони ичига кирдик ва ҳал қилувчи сўнгги пас етишмади… Агар сиз шу нуқтагача етиб борган бўлсангиз, демак, умуман олганда тўғри ҳаракат қиляпсиз. Бизда Куртуа ажойиб ўйин ўтказди, деган ҳиссиёт йўқ. Бизга фақатгина кичик бир деталь етишмади. Агар шуни бажара олганимизда, албатта гол урар эдик", — деди Гвардиола.
Маълумот учун, жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви 17 март куни Манчестердаги "Этихад" стадионида бўлиб ўтади.



