Африка Миллатлар Кубоги. Мусобақанинг энг яхшилари аниқланди

Khoja
19 янв 2026
Марокаш мезбонлигида ўтказилган 2026 йилги Африка Миллатлар Кубоги якунланди.

Сенегал терма жамоаси турнир тарихида иккинчи марта чемпион бўлди. Тақдирлаш маросимида ФИФА томонидан турнирнинг энг яхши футболчиларига индивидуал совринлар топширилди.

Энг яхши дарвозабон деб 34 ёшли марокашлик Яссин Буну топилди. У турнирнинг барча 7 ўйинида майдонга тушди, 2 та гол ўтказиб юборди, 5 та ўйинда «қуруқ» ўйнади ва битта пенальтилар сериясида ғалаба қозонди.  

Турнирнинг энг яхши футболчиси деб Сенегалнинг 33 ёшли вингери Садио Мане эътироф этилди. У 7 ўйинда 2 гол ва 2 та голли узатма муаллифи бўлди.

Турнирнинг энг яхши тўпурари эса Марокаш ҳужумкор ярим ҳимоячиси Браим Диас бўлди – 7 ўйинда 5 та гол.

Бундан ташқари, ФИФА томонидан "Фейр-плей" соврини Марокаш терма жамоасига берилди.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com