

Клуб сербиялик форвард билан шартномани узайтирмасликка қарор қилди. Лука Йович 2023 йилдан буён "Милан"да ҳаракат қилаётганди. Шу давр мобайнида у 47 ўйинда 13 гол урди.
"Рома"дан ижарага олинган Абраҳамни эса "Милан" сотиб олишни истамади. У яна Рим клубига қайтадиган бўлди. 27 ёшли англиялик ҳужумчи 45 ўйинда 10 марта рақиблари дарвозасига йўл топганди.



