"72 йил давомида ҳакамлар бошлиғи "Реал" одамлари бўлган!" — Лапорта "Негрейра иши" бўйича баёнот берди

Aslanov Jasurbek
23 фев 2026
"Барселона" собиқ президенти ва клуб раҳбарлиги учун навбатдаги сайловларда асосий номзод бўлиб турган Жоан Лапорта шов-шувли "Негрейра иши" ҳақида яна бир бор тўхталиб ўтди.

У Мадриднинг "Реал" клубини ҳакамлар тизимини назорат қилишда айблади.

Маслаҳатлар — қонуний бўлган:

Лапортанинг таъкидлашича, клубнинг ҳакамлар қўмитаси собиқ вице-президенти Хосе Мария Энрикес Негрейрага қилган тўловларида ҳеч қандай жиноят йўқ:

"Бу ҳакамлар бўйича оддий маслаҳатлар эди. Ўша пайтда бундай хизматлардан фойдаланиш тўлиқ қонуний ва жоиз ҳисобланган".

"Реал"га қаратилган айблов:

Лапорта ушбу суд жараёнининг чўзилаётганидан айрим кучлар манфаатдор эканлигини айтиб, Мадрид клубига "тош" отди:

"Бу жараённи атайлаб чўзишдан кимлардир манфаатдор. Шунга эътибор беринг, 72 йил давомида ҳакамлар қўмитаси раҳбарлари ё "Реал" аъзолари (сосьос), ёки ушбу клубнинг собиқ ходимлари бўлиб келишган. Ҳақиқий манзара мана шу ерда", — деди Лапорта.

Маълумот учун:

2023 йилда "Барселона"га нисбатан 2001 йилдан 2018 йилгача бўлган даврда Негрейрага миллионлаб евро тўлаб келингани бўйича порахўрлик айби қўйилган эди. Лапорта эса бу айбловларни доим инкор этиб, буни клубга қарши уюштирилган кампания деб атаб келади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: As