32 ёшли Кагава фаолиятини Бельгия чемпионатида давом эттиради

Alisher
10 янв 2022, 15:35
"Манчестер Юнайтед" ва Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Синзи Кагава "Сент-Трюйден" ўйинчисига айланди.

Бу ҳақда Бельгия клуби сайти хабар бермоқда.

Кагава ПАОК билан шартномани бекор қилди ва "Сент-Трюйден"га эркин агент мақомида қўшилди. 32 ёшли ўйинчи жорий мавсум грек жамоаси сафида атиги 4та ўйинда майдонга тушди.

Қайд этиш керакки, Кагава "Сент-Трюйден" таркибида япониялик еттинчи ўйинчи бўлди.


AlisherМуаллиф
Манба: stvv.com