

Аввалроқ сербиялик футболчи Туринни тарк этиши муқаррарлиги ҳақида хабарлар чиққанди, аммо сўнгги пайтларда вазият ўзгарди.
Журналист Николо Скиранинг маълумотига кўра, томонлар март ойига учрашув белгилаган. "Кекса синьора" раҳбарияти 26 ёшли ўйинчининг агенти билан келгуси ҳамкорлик шартларини келишиб олишга ҳаракат қилади.
Душан Влаховичнинг "Ювентус" билан амалдаги шартномаси июнь охирида тугайди. У жамоада қолиш учун маошини сезиларли даражада камайтиришга рози бўлиши кераклиги тахмин қилинмоқда. Унга "Барселона", "Милан", "Бавария" ва бошқа клублар ҳам қизиқиш билдиргани айтилган.



