Хосе Мария Мендес бошқарувидаги Ўзбекистон футзал МТЖ илк йиғинини бошлади

Sherzod Nurmatov
7 апр 2026, 15:21
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугундан эътиборан янги бош мураббий Хосе Мария Мендес бошчилигида йиғинга киришди.

Машғулотлар Ўзбекистон футбол ассоциацияси Терма жамоалар маркази спорт залида олиб борилади.

Мураббийлар штаби мазкур йиғинга 19 нафар футзалчини жалб этган. Йиғин давомида испаниялик мутахассис терма жамоага чақирилган йигитлар билан яқиндан танишиш, уларнинг жисмоний ва руҳий ҳолатини ўрганиш, шунинг баробарида номзодларнинг имконият ва салоҳияти борасида дастлабки хулосаларга эга бўлишни режалаштирган.

4.jpg

Қуйида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг йиғинига жалб этилган футзалчилари рўйхати билан танишинг.

Дарвозабонлар: Жасурбек Ризбонов (“Насаф”), Аббос Элмуродов (БМБ), Аббос Ўлмасбеков (БМБ).

Ҳимоячилар: Илҳомжон Ҳамроев (“Оил Стар”), Машраб Одилов (БМБ), Суннатилла Жўраев (“Насаф”), Хайрулла Солихов (ОКМК).

Қанот ўйинчилари: Муҳаммадали Ҳусанбоев (БМБ), Шаҳрам Фахриддинов (ОКМК), Музаффар Абдукаримов (ОКМК), Шоҳжаҳон Шоназаров (“Оил Стар”), Аброр Аҳмедзянов (СҚБ), Далер Эшонқулов (“Динамо”), Бурҳониддин Содиқов (“Локомотив”).

Ҳужумчилар: Музаффар Аҳаджонов (БМБ), Беҳруз Самиев (“Оил Стар”), Ҳусниддин Нишонов (БМБ), Асилбек Вафоев (“Насаф”).


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Ўзбекистон футзал федерацияси матбуот хизмати