

"Осиё Чемпионлар лигаси-2 соврини оғир мавсумдан сўнг бизга кучли туртки берди. Косминнинг "Шаржа"даги сўнгги муваффақияти, ундан олдин эса бир нечта клуб билан эришган ютуқлари туфайли унинг қўл остида тўп тепишдан мамнунмиз. У тажрибали мураббий.
Ҳозирги кунда бор эътиборимиз Ўзбекистон билан ўйинга қаратилган. Ғалаба қозониб, уч очко қўлга киритишни мақсад қилганмиз. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши футболчиларга куч бағишлайди", деди 28 ёшли футболчи.
Эслатиб ўтамиз, БАА – Ўзбекистон учрашуви 5 июнь куни бўлиб ўтади.



