"Хетафе" тўпурари: "Арсенал"нинг менга қизиқиши кутилмаган ҳолат бўлди"

Sherzod Nurmatov
15 янв 2024, 11:24
Испаниянинг "Хетафе" жамоаси ҳужумчиси Борха Майораль "Арсенал"нинг қизиқишлари ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди.

"Хетафе" ҳужумчиси Борха Майораль "Арсенал"нинг унга бўлган қизиқиши ҳақидаги миш-мишларга жавоб берди.

"Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди. Мен клуб ёки агент билан гаплашмадим. Ҳозир тўлиқ эътиборимни "Хетафе"га қаратганман", – деди футболчи.

Майораль "Хетафе"нинг жорий мавсумдаги энг яхши тўпурари саналади. 26 ёшли ҳужумчи ушбу мавсум Ла Лигада 19 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Goal.com