

"Барселона" бош мураббийи Хави Лионель Мессини Каталония клубига қайтишга ишонтирди.
Аввалроқ ПСЖ форварди ва каталониялик мураббий "Барселона"ни тез-тез ёзишмаларда муҳокама қилишлари маълум бўлганди. Бу суҳбатларда Лионель "Барса" ҳақида гапирганда биринчи шахс шаклидан фойдаланади.
"Catalunya Radio" хабарига кўра, Хави Мессини "Барса" жамоаси ҳозир бир оила эканлигига ишонтирмоқда. Мураббийнинг таъкидлашича, кийиниш хонасидаги муҳит аргентиналик футболчи клубни тарк этган пайтдагидан фарқ қилади.
Таъкидланишича, Мессининг ўзи ҳам исми тилга олинмаган жамоа аъзоларидан бири билан келишмовчиликни унутишга тайёр.



