

Бу ҳақда "Mundo Deportivo" хабар берди.
Манбанинг ёзишича, 26 ёшли аргентиналик футболчи "Барселона"нинг ёздаги асосий трансфер мақсадига айланган.
"Барселона" футболчининг трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр.
Альварес "Атлетико"да 2024 йилнинг августидан бери ўйнаб келмоқда. Унинг шартномаси 2030 йил 30 июнгача амал қилади. У 2025/26 йилги мавсум 47 ўйинда 19 та гол урди ва 9 та голга ассистентлик қилди. Transfermarkt портали уни 90 миллион еврога баҳолаган.



