

45 ёшли мутахассис Каталония клубини 2021 йилнинг ноябридан 2024 йилнинг июнигача бошқарган. Шу вақт ичида у 2022/23 йилги мавсумда Ла Лигада "Барселона"ни чемпионликка олиб чиқишга ва Испания Суперкубогини қўлга киритишга муваффақ бўлди. Хави Испанияда ишлашдан олдин Қатарнинг "Ал Саад" жамоасида фаолият юритган.
"Байер" Бундеслиганинг янги мавсумида 2 тур ўйнади ва бор-йўғи 1 очко жамғаришга муваффақ бўлди. Жамоанинг навбатдаги ўйини 12 сентябрь куни бўлиб ўтади – леверкузенликлар ўз майдонида Франкфуртнинг "Айнтрахт" жамоасини қабул қилади.
Эслатиб ўтамиз, Эрик тен Хагнинг четлатилиши Бундеслига тарихидаги энг тези ҳисобланади.



