"Вест Хэм" Эннер Валенсия билан шартнома имзолаш арафасида

Aziz Tukhtamuradov
10 июл 2014, 16:40
Мексиканинг "Пачука" жамоаси футболчиси Эннер Валенсия "Вест Хэм"га ўтишга яқин.

Футболчига шунингдек, "Сток Сити" жамоаси томонидан ҳам қизиқиш билдирилмоқда. "Пачука" Эквадор терма жамоаси футболчиси ортидан 10 миллион фунт ишлаб олишни режалаштирмоқда.

Трансфер ҳақида 48 соат ичида расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Футболчи ЖЧ-2014да учта ўйинда майдонга тушиб, 3 та голга муаллифлик қилишга муваффақ бўлди.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru