

"Лацио" ва "Удинезе" жамоалари ўртасидаги баҳсда мухлислар 3:3 ҳисобидаги жанговар дурангга гувоҳ бўлишди.
Кевин Боначина бошқарган ўйинда ҳисоб 18-дақиқада меҳмонлар ҳимоячиси Кингсли Эхизибуэ томонидан очилди. Иккинчи бўлим бошида Лука Пеллегрини мувозанатни тиклади. Ўйиннинг энг қизиқарли ва "ақл бовар қилмас" қисми эса сўнгги дақиқаларга тўғри келди:
80-дақиқа: Педро "Лацио"ни олдинга олиб чиқди — 2:1.
86-дақиқа: Артюр Атта ҳисобни тенглаштирди — 2:2.
90+3-дақиқа: Атта дубль қайд этиб, "Удинезе"ни ғалабага яқинлаштирди — 2:3.
90+5-дақиқа: Даниэль Мальдини сўнгги сонияларда Рим клубини мағлубиятдан қутқариб қолди — 3:3.
Ушбу дурангдан сўнг "Лацио" 48 очко билан турнир жадвалида 8-ўринда қолмоқда. "Удинезе" эса 44 очко билан 11-поғонани эгаллаб турибди.
“Лацио” - “Удинезе” 3:3
Голлар: Пеллегрини 46, Педро 80, Мальдини 90+5 - Эхизибуэ 18, Атта 86, Атта 90+3.



