

Учрашув мезбонларнинг 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабаси билан якунланди.
Мазкур баҳсни ҳамюртимиз Умарали Раҳмоналиев "Сабаҳ"нинг асосий таркибида бошлади. Ярим ҳимоячимиз майдонда фаол ҳаракат қилди ва 57-дақиқада ўз ўрнини Кахи Паррисга бўшатиб берди.
Учрашув тақдири иккинчи бўлим бошида ҳал бўлди. 49-дақиқада Мбина ҳисобни очган бўлса, орадан кўп ўтмай, 55-дақиқада Аарон Малуда орадаги фарқни иккитага оширди.
Озарбайжон Премьер-лигаси. 29-тур
"Сабах Баку" — "Карван" 2:0
Голлар: О. Мбина (49), А. Малуда (55).
Четлатишлар: Г. Томпсон (36), А. Исаев (64).



