Ван дер Сар Нидерландияга кўчирилди, унинг аҳволи барқарор

Sherzod Nurmatov
15 июл 2023, 18:19
"Аякс" собиқ бош директори Эдвин ван дер Сарнинг рафиқаси Сара Аннемари турмуш ўртоғининг аҳволини ошкор қилди.

"Эдвин Хорватиядан кўчирилди ва ҳозирда Нидерландияда интенсив терапияда. Унинг аҳволи ўзгармаган: барқарор, ҳаёт учун хавфсиз ҳолатда. Эдвин интенсив терапия бўлимида қолиши керак, у ерда кейинги текширувлардан ўтади ва оиламиз шундан сўнг унинг тикланишига эътибор қарата олишига чин дилдан умид қилади", – деди Сара Аннемари.

7 июль куни 52 ёшли нидерландиялик Хорватиядалиги пайтида миясига қон қуйилиши оқибатида касалхонага ётқизилганди. 2023 йилнинг май ойида мутахассис "Аякс" бош директори лавозимини тарк этган эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ajax.nl