Туркманистон кубогида ярим финалчилар аниқланди

Оқил Абдубарноев
8 мар 2026
8 март куни Туркманистон футбол федерацияси кубогининг "B" гуруҳида 3-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Натижаларга кўра, ярим финалда соврин учун курашни давом эттирадиган барча жамоалар аниқланди.

Куннинг дастлабки ўйинида муддатидан аввал ярим финал йўлланмасини қўлга киритган "Аркадағ" жамоаси "Марв"ни йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

Куннинг иккинчи ўйинида "Ашхобод" Туркманистон U20 терма жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Шу тариқа, 10 март куни бўлиб ўтадиган ярим финалда "Шағадам" "Ашхобод" билан, "Аркадағ" жамоаси эса "Аҳал" билан куч синашади. Туркманистон федерация кубоги финал учрашуви 12 март кунига белгиланган.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Championat.asia