CAFA U–17 Championship 2026: Ўзбекистон Туркманистон билан дуранг ўйнади

Оқил Абдубарноев
11 апр 2026
CAFA U–17 Championship 2026 мусобақаси доирасида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Туркманистон вакилларига қарши навбатдаги учрашувини ўтказди.

Голларга бой ва муросасиз кечган баҳс 3:3 ҳисобидаги жанговар дуранг билан якунланди.

Мазкур учрашувда вакилларимиз сафида Дониёр Ўктамов, Яҳёбек Насруллоев ва Санжарбек Аминов гол урди.

Шунингдек, ушбу тур доирасида Тожикистон ўсмирлар терма жамоаси Афғонистонни 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ўз очколарини максимал даражага етказиб олди.

Ушбу маълумотлар ва сўнгги ўйинлар натижасига асосан, мусобақа жадвалидаги янгиланган ҳолат қуйидагича кўриниш олди:

Тожикистон – 3 ўйин, 9 очко (тўплар нисбати: +9)
Ўзбекистон – 3 ўйин, 7 очко (тўплар нисбати: +4)
Қирғизистон – 3 ўйин, 3 очко (тўплар нисбати: -4)
Туркманистон – 3 ўйин, 2 очко (тўплар нисбати: -4)
Афғонистон – 4 ўйин, 1 очко (тўплар нисбати: -5)


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Championat.asia