

Энг қувонарлиси, Ўзбекистон илк бор ушбу нуфузли мусобақани қабул қилиш учун расман даъвогарлик қилмоқда.
ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифанинг ташаббуси билан 2031 ва 2035 йилги қитъа биринчиликлари мезбонлари бир вақтда аниқланадиган бўлди.
Осиё Кубоги — 2031 мезбонлиги учун номзодлар:
Австралия
Ҳиндистон
Индонезия
Жанубий Корея
Қувайт
Қўшма ариза: Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон
БАА футбол ассоциацияси сўнгги паллада ўз номзодини қайтариб олган.
Осиё Кубоги — 2035 мезбонлиги учун номзодлар: Шунингдек, 2035 йилги мусобақа учун Австралия, Япония, Жанубий Корея ва Қувайт каби давлатлар алоҳида қизиқиш билдиришган.



