Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" меҳмонда "Ал Уҳдуд"дан устун келди, Роналду ва Феликсдан гол

Саудия Арабистони Про лигаси 28-тур доирасидаги "Ал Уҳдуд" — "Ал Насср" ўйини бўлиб ўтди.

Баҳс меҳмонларнинг ишончли ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди. Голларга Криштиану Роналду ва Жоау Феликс муаллифлик қилди.

“Ал Насср” айни дамда чемпионатда 28 ўйиндан сўнг 73 очко билан етакчилик қилмоқда. Ундан кейинги ўринларда “Ал Ҳилол” (68 очко) ва “Ал Аҳли” (66 очко) кетмоқда.

2026-04-12 02.25.43.jpg


Манба: championat.asia