Санчо "Боруссия"га қайтишни истайди

Sherzod Nurmatov
17 апр 2026
"Боруссия" Дортмунд "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Жейдон Санчони эркин агент сифатида қўшиб олиш учун курашда етакчилик қилмоқда.

Бу ҳақда "The Mirror" хабар берди.

Манбанинг хабарига кўра, 26 ёшли инглиз футболчиси Бундеслигага қайтишни хоҳлайди. Дортмундликлар унга маоши камайишига рози бўлиши кераклигини айтган.

Санчо 2025/26 йилги мавсум ижара асосида "Астон Вилла"да ўйнамоқда. У 31 ўйинда 1 та гол урган ва 3 та голли пас узатган. Унинг "Манчестер Юнайтед" билан шартномаси 2026 йил 30 июнгача амал қилади.

Transfermarkt унинг трансфер қийматини 20 миллион еврога баҳоламоқда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Mirror