

Германиялик мураббий Санчо билан биргаликда Деклан Райс, Жуд Беллингем, Эрлинг Холанд ва Александр Исак каби футболчиларнинг ҳам фаолиятини юқори баҳолади.
"Уларнинг барчаси келажакда "Олтин тўп"ни ютиши мумкин. Ҳатто Жейдон ҳам. Унинг иқтидори ҳақида гапирар экансиз, 5 йил олдинги Усмон Дембеле ёдга тушади. Унинг иқтидори ва потенциалини кўриб турибман.
Агарда Холанд голларга ташналигини йўқотмаса, ушбу даражага етиши мумкин. Жейдон эса доимо яхши кайфиятда бўлиши керак. Жудда эса барчаси умуман бошқача.
Жуд менга ёқади. У ва Деклан Райс келгуси 10 йилликда Англия термасининг энг муҳим футболчиларига айланишади. Улар етакчи футболчилар. Беллингем ўз қарорлари билан атрофидагилари учун фойдали бўла олади", - деди Терзич.



