"Рома" посбонига "Челси" ва "Бавария" қизиқиш билдирмоқда

Omonjon To`xtamirzayev
18 мар 2025, 19:59
"Рома" дарвозабони Миле Свилар фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

"Челси" 25 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Дарвозабонга "Бавария" ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Свилар сўнгги бир йил ичида Рим клубининг асосий таркиб футболчисига айланди ва бу мавсумда барча мусобақаларда 42та ўйинда майдонга тушди. Дарвозабоннинг амалдаги келишуви 2027 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига этади. Таъкидланишича, дарвозабоннинг вакиллари янги шартномада унинг маоши бир мавсум учун 4 миллион еврони ташкил этишини истамоқда.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Corriere della Sera