

Монегасклар футболчисини 10 миллион еврога қўйиб юборишга тайёр, сабаби клуб ҳимоячининг мунтазам жароҳатларидан чарчаган.
Марипан "Монако" сафида 2019 йил ёзидан буён тўп тепиб келади. Унинг амалдаги шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган. Бу мавсум марказий ҳимоячи Франция чемпионатининг 12 ўйинида майдонга тушди ва 1 та гол урди.
"Transfermarkt" портали 29 ёшли чилилик трансферини 10 миллион еврога баҳоламоқда.



