

"PITCH•PULSE" маълумотларига кўра, Сенегал терма жамоасининг чемпионлик унвони маҳрум қилиниб, у Марокашга берилганидан сўнг Африка футбол конфедерацияси (CAF) турнирнинг шахсий мукофотларини ҳам қайта кўриб чиқишга қарор қилди.
Хабар қилинишича, CAF сенегаллик юлдуз Садио Манега турнирнинг энг яхши ўйинчиси совринини қайтариш талаби билан расмий буйруқ берган. Бу қарор Сенегал финалда майдонни тарк этгани сабабли унинг ғалабаси бекор қилинганидан кейин қабул қилинди.
Бу кутилмаган вазиятда Марокаш терма жамоаси ва Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Браим Диас турнирнинг янги энг яхши футболчиси деб эълон қилинди. Энди у мусобақанинг асосий қаҳрамони сифатида Манени алмаштирди.



