"Реал Мадрид"га янги бош мураббий керак: "Қироллик клуби" хорижлик мутахассис қидирмоқда

Aslanov Jasurbek
22 апр 2026, 01:08
Мадриднинг "Реал" клубида мураббийлар масаласи яна кун тартибига чиқди.

Альваро Арбелоа жорий мавсум якунланганидан сўнг ўз лавозимини тарк этиши деярли аниқ бўлиб улгурди. Бу ҳақда "Cadena SER" радиоси хабар бермоқда.

Манбанинг таъкидлашича, жамоа футболчилари аввалги мураббий Хаби Алонсонинг услубидан чарчашган бўлса, Арбелоанинг фаолиятида эса "Реал" даражасини кўришмаяпти. Ечиниш хонасидаги юлдузлар Альварони ҳеч қачон топ-даражадаги мураббий сифатида қабул қилишмаган.

Клуб раҳбарияти жамоадаги етакчиларнинг кетишини омадсизликларнинг асосий сабабларидан бири деб ҳисобламоқда. Шу боисдан, "Мадрид" эндиликда футболчиларда ҳайрат уйғота оладиган ва таркибдаги "ғўрлик" муаммосини ҳал қила оладиган янги мураббий қидирмоқда.

Айни дамда "Реал" фақат хорижлик мутахассислар номзодини кўриб чиқмоқда. Манбаларнинг тасдиқлашича, клуб Испания бозорида ўзига керакли калибрдаги мутахассисни топа олмаган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Cadena SER