

"Лион" "Реал" ҳужумчиси Эндрикни ижарага олганини расман маълум қилди. Ижара шартномаси мавсум охиригача тузилган. Битим суммаси 1 миллион еврони ташкил этди. Бундан олдин хабар қилинганидек, "Лион" Эндрик маошининг 50 фоизини тўлашни ўз зиммасига олади.
Эндрик 29 декабрь куни жамоага қўшилиши кутилмоқда.
Жорий мавсумда Эндрик Ла Лиганинг фақат битта ўйинида иштирок этиб, майдонда атиги 11 дақиқа тўп сурган.



