

Томонлар меҳнат шартномасини узайтирмасликка қарор қилишди.
Футболчига "Арсенал" даъвогарлик қилмоқда. Бу ҳақда инсайдер Кристиан Фальк ёзмоқда. Қайд этилишича, Горецка учун курашда лондонликлар фаворит ҳисобланади. Қишда футболчи "Атлетико" билан музокаралар олиб борганди.
Леон Горецка жорий мавсум "Бавария" сафида 33 та ўйинда майдонга тушди. Унда хавбек иккита гол уриб, битта голли узатмани амалга оширди.



