

"Лестер" расмий сайти маълумотига кўра, 24 ёшли ҳимоячи Тимоти Кастань клуб билан 5 йиллик шартнома имзолади. Қайд этилишича, футболчининг трансфери учун "тулкилар" 21,5 млн фунт сарфлаган. Кастаннинг маоши 1,5 млн еврони ташкил қилади.

Якунланган мавсумда Кастань "Аталанта" таркибида 33 ўйинда қатнашди ва 2 гол уриб, 3 ассист қайд этди.



