"Атлетико" Эдерсон учун 35 миллион евро таклиф қилди

Alisher Ostonov
21 мар 2026
"Атлетико" ярим ҳимоячи Эдерсоннинг трансфери учун "Аталанта"га 35 миллион евро таклиф қилди.

Шунингдек, мадридликлар 5 миллион евро бонус сифатида тўлаши мумкин.

Манбага кўра, итальян клуби бирданига 40 миллион евро ва бонуслар олишни истамоқда. "Атлетико" январь ойидаги трансфер ойнасида Эдерсонни Адемола Лукман билан бирга сотиб олишга ҳаракат қилди.

Жорий мавсумда 26 ёшли Эдерсон барча мусобақаларда 32 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган ва 1 та голга ҳаммуаллифлик қилган.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: alfredopedulla.com