Расман: Эду “Арсенал”га қайтди

10 июл 2019, 09:24
“Арсенал” собиқ ўйинчиси Эду клубга қайтди.

Эду Лондон клубида техник директор лавозимини эгаллади. Энди собиқ футболчи мураббийлар штаби координацияси, жамоа академиясига ўйинчиларни танлаш ва жалб қилиш ишлари билан шуғулланади.

Эду 2001-2005 йиллардан “Арсенал” сафида ҳаракат қилган. У бу вақтда клубга 2 марта АПЛ чемпиони бўлишига ёрдам берган.


Манба: “Арсенал” расмий сайти