

Клубдаги вазият жуда муҳим нуқтага етди: Томас Франкнинг ишдан бўшатилиши ва вақтинчалик мураббий Игор Тудор қўл остида бир қатор номувофиқ натижалардан сўнг лондонликлар турнир жадвалида 17-ўринни эгаллаган ҳолда, хавфли ҳудудга яқин турибди.
Шуни таъкидлаш керакки, мухлисларнинг клуб раҳбариятига босими кун сайин ортиб бормоқда. Трибунадаги мухлислар ҳам 2019 йилда жамоани Чемпионлар Лигаси финалига олиб чиққан аргентиналикнинг номини тилга олишмоқда.



