Ўртоқлик ўйини. "Динамо" БАА йиғинидаги сўнгги ўйинида "Елимай" билан дуранг қайд этди

Khoja
20 фев 2026
"Динамо" жамоаси БААдаги йиғини доирасида сўнгги ўртоқлик ўйинини ўтказди.

Вадим Абрамов шогирдлари Шаржа шаҳрида Қозоғистон Премьер-лигаси 2025 да 4-ўринни эгаллаган "Елимай" клубига қарши саф тортди. Қизиқарли кечган баҳсда жанговар дуранг қайд этилди – 2:2. Голларга Жаҳонгир Абдусаломов ва Улуғбек Ҳошимов муаллифлик қилди.

Ўртоқлик ўйини. 19 феврал. Шаржа, Al Hamriyah Club.
"Елимай" (Қозоғистон) - "Динамо" (Ўзбекистон) – 2:2
Голлар: Иван Свиридов 28, Роман Муртазаев 59 – Жаҳонгир Абдусаломов 38, Улуғбек Ҳошимов 84.
«Динамо»: Неманов, Ўрозов, Дембеле, Жумабоев, Қодирқулов, Тўхтасинов, Мавретич, Сарфо, Абдусаломов, Ҳожимирзаев, Абдураҳмонов
Захирадан майдонга тушганлар: Ягудин, Санчес, Бразил, Мустафоев, Салоу, Амонов, Халилов, Абдуманнонов, У.Ҳошимов, Худойбердиев


KhojaMuallif
Manba: @pfdinamo_uz