

"Мен келгунимча Шомуродов асосан қанотда ўйнади. Келганимиздан бери уни марказда тез-тез ишлата бошладик. Ҳужумчиларнинг ўйинлари ҳар хил бўлади. Унинг ўйин ақл-заковати жуда юқори. Биз уни марказга кўчирдик ва унга кўпроқ эркинлик бердик.У биз учун жуда кўп нарсани енгиллаштирди. У анча маҳоратли футболчи", - деди Шаҳин.
Эслатиб ўтамиз, Шомуродов айни вақтда Туркия чемпионатида 12 та гол билан тўпурарлар пойгасини бошқариб бормоқда.



