"Милан" таркибни швейцариялик ҳужумни билан тўлдирмоқчи

Sherzod Nurmatov
15 июл 2025, 18:42
"Милан" "Монако" ҳужумчиси Брель Эмболони сафига қўшиб олмоқчи.

Бу ҳақда Жанлука Ди Марцио маълум қилди.

"Россонери" ҳужумни кучайтириш ниятида. Эмболонинг монегасклар билан шартномаси яна 1 йил амал қилади.

Эмболо ўтган мавсум Франция чемпионатида 29 ўйин ўтказиб, 6 та гол урган ва 4 та голга ассистентлик қилган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: gianlucadimarzio.com