Мавсум муддатидан олдин тугаса АПЛга қайси жамоалар чиқади?

Eldor Akmurzayev
21 май 2020
Англия футбол лигаси (EFL) расмий сайти хабарига кўра, мамлакатда 2019/20 йилги мавсум муддатидан олдин якунланса, “Лидс” ҳамда “Вест Бромвич” юқори дивизионга йўлланма олишади.

Манбага кўра, учинчи йўлланма учун плей-офф баҳси қандай бўлмасин ўтказилади. Шунингдек, Чемпионшипдан чиқиб кетадиганлар тақдирига ҳам аниқлик киритилади.

Марсело Бьелса бошқарувидаги “Лидс” 37 ўйинда 71 очко тўплади ва жадвалда пешқадам бўлиб турибди. 2-ўриндаги “Вест Бромвич”да эса 70 очко. 3-6-поғоналарда турган “Фулхэм”, “Брентфорд”, “Ноттингем Форест” ва “Престон” эса Премьер Лигага чиқиш учун кураш олиб бориши мумкин.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: EFL