Маунтга АПЛнинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда

Alisher Ostonov
28 фев 2026
"Манчестер Юнайтед" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Мэйсон Маунтга "Астон Вилла" ва "Фулхэм" клублари қизиқиш билдирмоқда.

Маунт соғлиғи билан боғлиқ муаммоларга дуч келмоқда ва ҳозирча Майкл Кэррик қўл остида ўзини кўрсата олмади. Бу унинг кетиши мумкинлиги ҳақидаги тахминларга сабаб бўлди. Аммо, МЮ Чемпионлар лигасига чиқса, футболчини сақлаб қолиши мумкин.

Маунт "Челси"дан кейин 2023 йилдан бери "Манчестер Юнайтед"да ўйнаб келмоқда. Ушбу мавсумда ярим ҳимоячи клуб сафида 19 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.


Alisher OstonovMuallif
Manba: Football Insider