Марко Ройс ота бўлди

Aslanov Jasurbek
2 апр 2019
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Марко Ройс ота бўлди.

Футболчининг хотини Скарлет Хартманн қиз дунёга келтирди. Ройс ва Хартманн 2015 йилдан бери бирга.

"Дунёга хуш келибсан, маликам" - деб ёзди Ройс "Инстаграм"га юклаган сурати остига.


Эслатиб ўтамиз, Ройс фарзанди туғилиши туфайли "Вольфсбург"га қарши Бундеслиганинг 27-тур ўйинини ўтказиб юборди. "Сигнал Идуна Парк"да бўлган учрашув 2:0 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди.

Бундеслига турнир жадвали ва тўпурарлари билан танишинг.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: instagram.com/marcinho11