Марио Балотелли Париж мода ҳафталигида модел сифатида подиумга чиқди

Sherzod Nurmatov
30 июн 2025, 11:44
"Манчестер Сити" ва "Интер" жамоалари собиқ ҳужумчиси Марио Балотелли Париждаги эркаклар мода ҳафталиги доирасида модел сифатида иштирок этди.

Италиялик брендлардан бирининг 2026 йил баҳорги эркаклар коллекцияси намойишида қатнашди.

У "Ойга чиққан бола" болалар китоби мавзусига бағишланган шоу доирасида куртка ва шимни намойиш қилди.

Балотелли ўтган йилнинг октябрь ойи охирида эркин агент сифатида "Женоа"га ўтганди. 34 ёшли форвард А Серияда 6 та ўйин ўтказиб, жами 56 дақиқани майдонда ўтказган эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Football Italia