

Маълум қилинишича, "Ньюкасл" ҳозирча Ливраментонинг 2028 йилгача амал қиладиган шартномасини узайтириш бўйича музокараларда олдинга силжимаган.

Ливраменто 2023 йилдан бери "ҳаккалар" сафида ўйнайди. Лондоннинг "Челси" клуби академияси тарбияланувчиси бунга қадар "Саутгемптон" шарафини ҳимоя қилган.
Айни пайтда "Манчестер Сити" 59 очко билан АПЛда 2-ўринда бормоқда. "Ньюкасл" эса 36 очко билан 13-поғонага жойлашган.



