"Манчестер Сити" раҳбарияти Гвардиоланинг кетиши борасида жиддий хавотирда

Sherzod Nurmatov
5 фев 2026, 14:56
2024 йил ноябрда Пеп Гвардиола "Манчестер Сити" билан шартномасини 2027 йилнинг ёзигача узайтирганди ва шу орқали "шаҳарликлар" раҳбарияти мураббийнинг келажаги борасида хотиржам бўлганди.

Бироқ орадан 1,5 йил ҳам ўтмай, бу хотиржамлик йўқолди.

"BBC Sport" манбаларининг хабар беришича, Гвардиоланинг омма олдида ишни давом эттириш нияти ҳақидаги баёнотларига қарамай, "Этихад"да бу сўзлар ҳақиқатга тўла мос эканига ҳеч ким кафолат бермаяпти.

Клуб ичида испаниялик мураббий амалдаги шартномасини тўлиқ адо этадими, деган масалада ноаниқлик мавжуд. Ҳатто шартнома охиригача ишлаган тақдирда ҳам, уни яна узайтириши эҳтимоли паст деб баҳоланмоқда.

Шу тариқа, манба Гвардиоланинг кетиш эҳтимолини жуда юқори деб ҳисобламоқда. Бироқ бу кетиш шу ёзда бўладими ёки келаси мавсумда, ҳозирча очиқ савол.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: BBC Sport