"Ливерпуль" универсал футболчиси билан музокараларда олдинга силжиди

Sherzod Nurmatov
20 фев 2026, 14:07
"Ливерпуль" Доминик Собослаи билан янги шартнома бўйича музокараларда олдинга силжияпти.

"TEAMtalk" хабарига кўра, "Реал"га ўтиши ҳақидаги гап-сўзлар давом этаётганига қарамай, "Ливерпуль" бу ёз Собослаини сотишни режалаштиргани йўқ ва плеймейкер билан янги келишув бўйича музокаралар яхши кетмоқда.

Венгриялик юлдуз "қизиллар" учун оғир кечаётган мавсумда ҳам энг барқарор ва ёрқин футболчилардан бири сифатида ажойиб мавсум ўтказмоқда.

25 ёшли футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 35 ўйинда 10 та гол урди ва 7 та голга ассистентлик қилди. У ҳужумкор ярим ҳимоячи бўлишига қарамай, зарур пайтларда ўнг қанот ҳимоячиси позициясида ҳам жуда яхши ўйнади, бу эса Арне Слот учун унинг нақадар муҳим эканини кўрсатади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: TEAMtalk