Ливерпуль клуби Грилишнинг ижараси бўйича музокараларни давом эттирмоқда

Alisher Ostonov
10 авг 2025, 11:55
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Жек Грилиш фаолиятини "Эвертон"да давом эттириши мумкин.

Ливерпулликлар 29 ёшли инглизнинг ижараси бўйича музокараларни давом эттирмоқда. Трансфер 13,8 миллион еврога тушиши мумкин.

Грилиш 2021 йилдан буён "Манчестер Сити" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У 2024/25 йилги мавсумда "шаҳарликлар" сафида барча мусобақаларда 32 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар имзоланган.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: Times