АПЛ. "Манчестер Сити" "чемпионлик ўйини"да "Арсенал"ни мағлуб этди

19 апр 2026, 22:25
АПЛ 33-тур доирасидаги марказий учрашув якунланди.

“Манчестер Сити” — “Арсенал” 2:1

Голлар: 16 - Райан Шерки, 18 - Кай Хаверц, 65 - Эрлинг Ҳоланд

“Манчестер Сити”: 25. Жанлуижи Доннарумма, 27. Матеуш Нунеш, 15. Марк Гехи, 45. Абдуқодир Ҳусанов, 33. Нико О'Райли, 11. Жереми Доку (26. Савио, 88’), 42. Антуан Семеньо (6. Натан Аке, 90+6’), 16. Родри (14. Нико Гонсалес, 88’), 20. Бернарду Силва, 10. Райан Шерки (47. Фил Фоден, 84’), 9. Эрлинг Ҳоланд.

Захира: 1. Жеймс Траффорд, 5. Жон Стоунз, 21. Райан Аит-Нури, 4. Тейани Рейндерс, 7. Омар Мармуш.

“Арсенал”: 1. Давид Райя, 6. Габриэл Магальяйнс, 2. Вильям Салиба, 3. Кристьян Москера (4. Бен Уайт, 74’), 5. Пьеро Инкапье, 36. Мартин Субименди (14. Виктор Йокереш, 84’), 41. Деклан Райс, 10. Эберечи Эзе (19. Леандро Троссард, 74’), 8. Мартин Эдегор, 29. Кай Хаверц, 20. Нони Мадуэке (11. Габриэл Мартинелли, 46’).

Захира: 13. Кепа Аррисабалага, 49. Майлз Льюис-Скелли, 16. Кристиан Нёргор, 56. Макс Доумен, 9. Габриэл Жезус.

Огоҳлантиришлар: 36 - Кристьян Москера, 60 - Марк Гехи, 83 - Габриэл Магальяйнс, 83 - Эрлинг Ҳоланд, 84 - Пеп Гвардиола (“Ман Сити” мураббийи, майдон четида)

🕛 90+6. Ўйин якунланди!

90+5. Троссарднинг ўнг қанотдан узатган тўпини Ҳаверц бош билан дарвозага йўллади, аммо бироз ноаниқ бўлди…

90+2. “Арсенал” босяпти сўнгги дақиқаларда, ҳужумлар тобора хавфли бўлиб бормоқда.

90. Ўйиннинг асосий вақтига 7 дақиқа қўшиб берилди.

83. Икки жамоа футболчилари ўзаро тортишиб кетишди.

80. Ўйин курашларга айланмоқда. “Арсенал” гарчи гол керак бўлса-да, тотал устунликка эга бўлолмаяпти. Гвардиола эса асосий таркибидан ҳеч кимни алмаштирмай ўйнамоқда.

73. Яхши вазият бўлди “Арсенал”да! Габриэлнинг бош билан берган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди…

69. Яна “шаҳарликлар” фаол. Кетма-кет бурчак зарбаларига эга бўлмоқда жамоа.

66. “Ман Сити” кўп ҳужум уюштирди ва гол урди. Буёғига меҳмонларга қийин бўлиши аниқ.

gettyimages-2272071139-2048x2048.jpg

⚽️ 65. ГОЛ! Ҳоланд ҳисобни оширди! О'Райли бошлаб берган ҳужумни Доку давом эттирди, яна тўпни Никога узатди, унинг узатмасини эса Ҳоланд дарвозага аниқ йўллади!

61. Эзе!!! Унинг зарба дарвоза устунига тегиб қайтди…

60. “Арсенал”дан хавфли ҳужум! Ҳаверц қулай вазиятдан зарба берди, Доннарумма қайтарди, қайтган тўпни Мартинелли ҳам йўллади дарвозага, бироқ бу ҳам гол бўлмади…

52. Доку жарима майдончаси ичидан зарба берди, бироқ кучсиз чиқди, тўпни Райя ушлаб олди.

48. Ҳусановнинг зарбаси “Арсенал” ҳимоячиларга тегиб қайтди, Ҳоланд зарба берди қайтган тўпга, аммо аниқ бўлмади.

🕛 46. Иккинчи бўлим бошланди.

📊 Биринчи бўлимдан кейинги статистика: 

Тўп назорати - 60% - 40%

Дарвоза томон зарбалар - 8 - 3

Аниқ зарбалар - 2 - 1

Бурчак зарбалар - 3 - 4

Узатмалар аниқлиги - 87% - 78%

Дарвозабонлар сейвлар - 0 - 1

🕘 45+1. Ўйиннинг дастлабки бўлими якунланди.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

42. Семеньонинг зарбаси рақиб футболчисига тегиб, тўп майдондан чиқиб кетди.

38. Баҳс охирги ўн дақиқадан бери асосан майдон марказида кечмоқда, голли вазият кўрмадик.

33. Абдуқодир Ҳусановнинг узатган тўпини Гейхи боши билан дарвозага йўллади, Райя ушлаб олди.

27. Доку Ҳоландга яхши узатма берганди, Эрлингнинг зарбаси эса жуда ёмон чиқди.

23. Яна меҳмонлар назоратни олмоқда, бу сафар натижа қандай бўларкин, кузатамиз.

19. Даҳшат, эндигина “шаҳарликлар” хурсанд бўлиб турганди, “тўпчилар”га гол “совға” қилинди италиялик дарвозабон томонидан.

gettyimages-2272063580-2048x2048.jpg

⚽️ 18. ГОЛ! “Арсенал” ҳисобни тенглаштирди! Доннарумма узатма беришда хато қилди, Ҳаверц тўпга оёқ қўйди ва дарвозага жойлади!

17. Ўйинда меҳмонлар назоратни қўлга олаётгандек кўринганди, бироқ голни “Сити” урди.

gettyimages-2271542341-2048x2048.jpg

⚽️ 16. ГОЛ! Шерки ҳисобни очди! Райан Шерки “Арсенал”нинг бир неча ҳимоячисидан ўтди ва аниқ зарба йўллаб, гол урди!

15. Кай Ҳаверц дарвозабон билан бирга-бир чиқиб бориб фойдалана олмади, қўшимчасига бу вазиятда оффсайд бор экан.

10. Эдегорнинг узатмасидан сўнг Ҳаверц тўпни дарвозага йўллади, дарвозага аниқ бормади.

4. Хавфли вазият! Чап қанотдан ҳужум қилди “Сити”, дастлабки зарбани Ҳоланд берди, қайтган тўп яна дарвозага йўлланди, бироқ бу ҳам дарвозага аниқ бормади…

4. Райя сал қолса хато қилиб, Ҳоландга тўпни бериб қўйиши мумкин эди…

🕛 1. Ўйин бошланди.

Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизлар АПЛнинг жорий мавсумдаги энг муҳим ўйини - “Манчестер Сити” — “Арсенал” учрашувининг матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин.


Манба: Championat.asia